narrator-icon
Конституциявий луғат

давлатнинг олий норматив-ҳуқуқий ҳужжати. Мамлакатда қабул қилинаётган давлатнинг асосий қонуни. Ҳеч бир Қонун Конституцияга зид бўлмаслиги керак.

доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти органи бўлиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.

ватан, давлат, тарихий ҳодиса, уларнинг қаҳрамонларини шарафловчи шеърий–мусиқий асар, давлат рамзларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орпов. Унга Мутал Бурхонов куй басталаган.

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ёш. Ўзбекистон Республикаси маъмурий қонунчилигига кўра, маъмурий жавобгарлик ёши – 16 ёш.

алоҳида хизматлари учун бериладиган давлат мукофоти.

Ўзбекистон Республикасининг медалларига қуйидагилар киради:

«Жасорат» медали;

«Содиқ хизматлари учун» медали;

«Соғлом турмуш» медали;

«Келажак бунёдкори» медали;

«Шуҳрат» медали.

иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат қилиш учун эришилган келишув.

дипломатик ёзишмалар ҳужжати. Яъни икки ёки ундан ортиқ давлатнинг бирор масалани ҳал этиши бўйича имзолаган дипломатик ҳужжати.

аҳолини моддий таъминлаш шаклларидан бири. Нафақа касал бўлганда, жароҳат олганда, ҳомиладорлик ва бола туғилганда, ишсиз бўлиб қолганда ва бошқа ҳолатларда тайинланади.

фуқаролар гуруҳларининг плакатлар, транспарант (рамкага тортилган расм, шиор ва шу каби ёзилган мато)лар ва бошқа кўргазмали ташвиқот воситаларидан фойдаланган ҳолда жамоавий кайфиятини ташкилий-оммавий билдириш. Оммавий тадбирларнинг бир кўриниши.

икки жинсдаги шахсларнинг оилавий муносабатларда биргаликда иштирок этиш учун ўзаро аҳдлашуви. Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида тузилади.