narrator-icon
Фойдали маълумотлар ва қўлланмалар
image
Тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи

Соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи

Тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи

PDF


Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради.

Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади.